Почеттино: Бундай футболчи 100 йилда бир туғилади
ПСЖ клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино ўтган ёз парижликлар сафига қўшилган аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессини яна бир бор мақтади.
“Месси - футбол даҳоси. Бундайлар ҳар 100 йилда бир марта туғилади. Ҳозир Лео учун энг яхши давр. У мавсумнинг ҳал қилувчи палласига ажойиб ҳолатга келади. Ишончим комилки, Месси ўзини кўрсата олади”, - деди аргентиналик мутахассис.
34 ёшли ҳужумчи эркин 2021 йилнинг ёзида агент сифатида «Барселона»дан ПСЖга ўтди ва парижликлар билан 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.
Месси жорий мавсум Франция чемпионатида ҳозирча 13 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар