Почеттино "Челси" футболчилари нега кўп сариқ карточка олаётганига изоҳ берди

Маурисио Почеттино "Челси" футболчилари нега кўп сариқ карточка олаётганига изоҳ берди. 

"Челси" футболчилари бу мавсум Премьер-лигада 56 та сариқ карточка олди, бу мусобақадаги бошқа жамоалардан кўпроқ.

Рахим Стерлинг ва Коул Палмер эртага "Кристал Пелас" билан ўйинни 5 тадан кўп карто олгани туфайли ўтказиб юборади.

“Биз катта клубмиз, бу ерда босим бор. Ҳафсаламиз пир бўлганда ва сиз бошқа жамоалардагидек тажрибага эга бўлмасангиз, хато қиласиз.

Палмер бизнинг асосий ўйинчи сифатида биринчи мавсумини ўтказмоқда. Бу одатий. Ўйинчилар ғамхўрлик қилишади, улар хафа бўлишади ва ғалаба қозонишни хоҳлашади. Бу интизом масаласи эмас. Биз ўйинни яхшироқ ўқишимиз керак”, - деди “Челси” бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!