Почеттино "Челси"га ҳужумчи топиб қўйди

Моурисио Почеттино "Челси" иш бошлашга яқин турибди. Мураббий жамоани ёзда қабул қилиб олади ва кейинги мавсум учун тайёргарлик кўради. "Аристократлар"нинг трансферлар ойнасидаги асосий мақсади янги ҳужумчи сотиб олишдир. Клуб бир қанча вариантларни кўриб чиқмоқда.

Агарда лондонликларга Почеттино устозлик қилса, у Харри Кейнни ўз жамоасига олиб келиши мумкин, дея хабар тарқатмоқда "Talk Sport" нашри. 29 ёшли инглиз собиқ мураббийи қўл остида яна тўп тепиши мумкин. 

Амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етадиган Кейн "Тоттенхэм"ни тарк этиш ҳақида сўнгги қарорни чиқармади. Бу жамоага келадиган мутахассисга боғлиқ. Мазкур курашда "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" ҳам бор. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!