Почеттино ПСЖ раҳбарияти билан келишиб олди
ПСЖнинг аргентиналик бош мураббийи Маурисио Почеттино аллақачон Париж жамоаси раҳбарлари билан шартномани бекор қилишга келишиб олган.
Le Parisien нашри хабарига кўра, Почеттино жорий мавсум якунига қадар ҳам Париж клубини тарк этиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Маурисионинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Почеттино қўл остидаги ПСЖ жорий мавсум Франция чемпионатида муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди, бироқ парижликлар Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан чиқиб кетишди. ПСЖ чорак финалда “Реал”га ютқазиб қўйди.
Фикрлар