Почеттино ПСЖни “соғяпти”

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино ўзининг истеъфоси учун унинг мураббийлар штабига тўланадиган 15 миллион евро миқдоридаги компенсация билан чекланиб қолмоқчи эмас.

L'Équipe нашрининг ёзишича, аргентиналик мутахассис клуб раҳбариятидан бу суммага қўшимча равишда яна икки миллион евро бонус талаб қилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Почеттинога клуб раҳбарияти 10 июнда истеъфо ҳақида хабар берган. Шундан бери томонлар тўланадиган компенсация пуллари миқдори бўйича музокара олиб бормоқда.

Клуб раҳбарияти Почеттино учун шартнома бўйича қолган бир йиллик маошини тўлиқ тўлаб бермоқчи. Унинг тўрт нафар ёрдамичиси ҳам келаси мавсумга мўлжалланган маошларини олади.

Лекин мутасаддилари Почеттино ишини давом эттирган тақдирда бериладиган бонусларни тўлашдан бош тортмоқда. Томонлар ушбу масалаларни ҳал қилиб бўлганидан кейин Почеттинонинг истеъфоси расман эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!