Почеттино янги мавсумни қаерда ўтказишини айтди

ПСЖнинг бош мураббийи Маурисио Почеттино ўзини кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Европа матбуотида парижликларнинг Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлигидан кейин 50 ёшли аргентиналик мутахассис истеъфога чиқарилиши ҳақида гаплар кўпайиб кетганди.

- Бугунги кунда мен ПСЖ бош мураббийи ҳисобланаман. Ҳали ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Бен шу ерда қоламан ва бунга 100 фоиз аминман. Шартномам 2023 йилнинг ярмигача амал қилади ва мен ўз вазифамни охиригача бажаришга қарор қилганман, - деди Маурисио Почеттино.

ПСЖ аргентиналик мураббий қўл остида барча турнирларда 82 та учрашув ўтказиб, 54 та ғалаба, 13 та дуранг ва 15 та мағлубият қайд этди.

Почеттино бошчилигида ПСЖ Франция чемпионати, кубоги ва Суперкубоги ғолиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!