Почеттинонинг қачон истеъфога чиқарилиши маълум бўлди
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттинони истеъфога чиқариш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга қараганда агар “Тоттенхэм” 23 ноябрь куни АПЛнинг 13-тури доирасида “Вест Хэм”га қарши ўйинда мағлуб бўлса, аргентиналик мутахассис ўз лавозимидан озод этилади.
Раҳбарият Почеттино жамоадаги мавжуд вазиятни ўнглай олишига ортиқ ишонмаяпти.
Маълумот учун, “Тоттенхэм” АПЛнинг ўтган 12 та тур якунларига кўра мусобақа жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Почеттинонинг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Агар у истеъфога чиқарилган тақдирда, бу лондонликларга 14 млн евродан ортиқроққа тушиши мумкин.
Фикрлар