Погба - тугади!

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погба жорий мавсум якунига қадар жароҳатини даволашга улгурмайди.

Франциялик футболчи кеча кутилмаганда А Сериянинг 35-туридан ўрин олган "Кремонезе"га (2:0) қарши баҳсни асосий таркибда бошлади, бироқ оғриқни ҳис қилгач захирага олинди. Corriere dello Sport хабарига кўра, 30 ёшли футболчи учун ташҳис аниқ - у жорий мавсумда бошқа ўйнамайди.

Эслатиб ўтамиз, Поль Погба ўтган ёзда "Ювентус"га қайтган, орадан кўп ўтмай жиддий жароҳат олган ва ўйин ўтказишга улгурмаганди. Ярим ҳимоячи фақат февраль ойи охирида майдонга қайтди. Умуман олганда, у бутун мавсум давомида ўнта ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!