Погба, Холанд ва Ибрагимовичнинг "ишонган тоғи" вафот этди

Кўплаб машҳур футболчиларнинг агенти саналадиган Мино Райола бугун 54 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда "ESPN" нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, супер агент шу пайтга қадар оғир ҳасталикдан азият чеккан. Аммо у мунтазам равишда шифокорлар назорати остида бўлган.

Маълумот ўрнида, Райола Эрлинг Холанд, Златан Ибрагимович, Поль Погба, Марко Верратти ва Жанлуижи Доннарумма каби юлдуз футболчиларнинг агенти ҳисобланарди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!