Погба А Серияга қайтиш учун МЮ билан битимни узайтирмоқчи эмас
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоани тарк этиши мумкин.
Tuttosport хабарига кўра, МЮ билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилувчи футболчи "Ювентус"га қайтишни истаяпти ва шу йил ёзда бу борада янгилик кутган.
"Қизил иблислар" эса, Турин клубига ҳеч қандай чегирма қўлламоқчи эмас ва ҳозирда улардан ўта юқори бўлган маблағни (120-130 млн евро) талаб қилмоқда.
Шу билан бирга, инглизлар ва футболчи ўртасидаги янги шартнома борасидаги келишув жуда секин ўтмоқда. Битимни янгилашга франциялик футболчи ва Мино Райола қизиқмаяпти.
Қайд этилишича, Погба шартномани узайтиришдан бош тортиши мумкин, кейин эса келаси ёзда унинг нархи анча паст бўлади ва бу "Ювентус"га инглиз жамоаси билан келишувга эришиш имконини беради.
Ўтган мавсумда 27 ёшли ярим ҳимоячи АПЛ доирасида 16 та учрашув ўтказиб, битта гол уришга эришди.
Фикрлар