Погба Европа лигасининг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди
Ads

Хабарингиз бор бугун Франциянинг Монако шаҳрида УЕФА Европа лигасининг 2017/18 йилги мавсум гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Шу куни мусобақанинг ўтган мавсумидаги энг яхши футболчиси ҳам эълон қилинди. УЕФА президенти Александер Чеферин “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Пол Погбани Европа лигасининг энг яхши футболчисига бериладиган соврин билан тақдирлади.

Маълумот учун, 24 ёшли франциялик футболчи ўтган мавсум Европа лигасида жами 15та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, МЮ ўтган мавсум Европа лигаси финалида Амстердамнинг “Аякс” клубини 2:0 ҳисобида енгиб, бош совринни қўлга киритган эди.