Погба Европани тарк этади, у олисдаги жамоани танлади

  • 17 декабря, 2024, 10:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус” билан шартномаси бекор бўлган Поль Погба тез орада футболга қайтади. Айни пайтда франциялик ярим ҳимоячи фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича якуний қарорни қабул қилиши керак.

Tecno

Йил бошида Погбанинг допинг истеъмоли учун белгиланган дискавлификация тугайди ва у машғалотларга киришиши ва баҳордан учрашувда иштирок этиши мумкин.

BolaVip нашрининг ёзишича, Погба Бразилиянинг “Коринтианс” жамоаси сафига бориб қўшилишга розилик берган. Манбага кўра, ушбу клуб ҳозир трансфер харажатларини тўлиқ қоплайдиган ҳомий қидирмоқда.

Аввалроқ, “Манчестер Сити” таркибини кучайтириш учун Поль Погбани олиб келиш масаласини ўртага ташлаган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию