Погба ЖЧ-2022ни бормайдими? Дидье Дешам жавоб берди

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ярим ҳимоячи Поль Погба Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этаишига шубҳа қилмаяпти.

“Икки етакчи ярим ҳимоячилар Погба ва Канте катта тажрибага эга. Улар ҳақиқий етакчи футболчилар ҳисобланади. Лекин буёғига ёш футболчиларни ҳам келажак учун тайёрлаш керак.

Мен Погба билан доимо алоқада бўлиб турибман. У терма жамоага чақириладими ёки йўқлигини билиш учун якуний рўйхатни кутишга тўғри келади. Бу гап барча футболчиларга тегишли”, - дея Дешамнинг сўзларини келтирди “Marca”.

Аввалроқ машғулот пайтида жароҳат олган Погба операциядан бош тортгани маълум бўлганди. Футболчи жарроҳлик аралашувисиз консерватив усулда даволанишни давом эттиришга қарор қилди. Боиси, у Қатардаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишидан қўрқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!