Погба камида уч ҳафтага сафдан чиқди

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри жароҳатини даволашда давом этаётган ярим ҳимоячи Пол Погбанинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Франциялик футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"дан эркин агент сифатида қайтганидан кейин туринликлар сафида бир дақиқа ҳам ўйнамади.

"Погба ҳозирча жамоамизнинг бир қисми бўлишга тайёр эмас, ҳозирча! У имкон қадар тезроқ қайтиш учун бор кучини сарфламоқда. Мен ҳам уни кутяпман", - деди 55 ёшли мутахассис матбуот анжуманида.

Маълумот учун, 29 ёшли футболчи жароҳати туфайли ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед"нинг барча турнирларида 20 та ўйинини ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!