Погба “Манчестер Юнайтед”га қайтади

  • 17 Nov 17:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
BEPUL PROPAN

“Ювентус” таниқли ярим ҳимоячи Поль Погба билан амалдаги шартномани бекор қилишини билдирди. Турин суперклуби 30 ноябрь куни 31 ёшли футболчи билан орани очиқ қилади.

Маълумки, Погба допинг истеъмоли учун 4 йилга футболдан четлатилган эди. Спорт арбитраж суди бу муддатни 18 йилга қисқартирди.

Франциялик юлдуз янги йил бошидан машғулотларга киришиши, март ойидан майдонга тушиши мумкинлиги белгиланди.

Энди Погба собиқ жамоаси “Манчестер Юнайтед”га бориб, клубнинг Каррингтондаги машғулотлар базасида шуғулланиб туради. Манчестерликлар унга ўзига янги жамоа топгунча машғулотларда қатнашиб, формасини тиклаб олишига ёрдам берадиган бўлди.

Погба “Манчестер Юнайтед”да 2016-2922 йиллар давомида 233 та учрашувда майдонга тушиб, 39 та гол ва 48 та ассист муаллифи бўлган эди.

Comments

You must be logged in to commet!
Sunnatjon Hamdamov
17/11/2024 21:43
18yilga qisqargani yaxshi bupti