Погба МЮ билан шартномани узайтирмайди ва ...
"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоадан кетишга қарор қилди.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра франциялик футболчининг агенти Мино Райола “қизил иблислар” билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни тўхтатди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Погба ёзда “Реал”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мадридликлар унинг трансфери учун 150 млн евро сарфлашга тайёр. Уни Мадридда шахсан жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан кўришни хоҳламоқда.
Маълумот учун, 26 ёшли Погба жорий мавсум МЮ сафида жами 44та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар