Погба МЮ раҳбариятидан "Реал" билан музокаралар бошлашни сўради

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли франциялик футболчи “Манчестер Сити”дан (0:2) учралган мағлубиятдан сўнг жамоа раҳбариятидан “Реал” билан музокараларни бошлашни сўраган.

Jugones нашри тарқатган хабарга кўра Погба мавсумлар оралиғида ташкил этиладиган Хитой турнесига боришдан бош тортган ва Хитой визасини олишни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, Погба жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 32та ўйинда майдонга тушди ва 13та гол ҳамда 9та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!