Погба: МЮдан кетишим ҳақидаги хабарлар шунчаки гап бўлиб чиқди

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба мавсумлар оралиғида жамоадан кетмоқчи эканлиги борасида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Демак буларнинг ҳаммаси шунчаки гап бўлиб чиқди. Мен Манчестердаман ва ҳар сафар майдонга чиққанимда боримни бериб ҳаракат қиламан”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Погбани “Реал” ва “Ювентус” клублари ўз сафига қўшиб олишга урунишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!