Погба ўрнига "Рома"дан ўйинчи оламиз!

“Ювентус”га қайтган Поль Погба жароҳати туфайли узоқ муддат жамоасига ёрдам бера олмайди. Туринликлар уни ўрнини боса оладиган ўйинчи қидирмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Ювентус” ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар “Рома” ярим ҳимоячиси Жордан Веретуни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Аслида 29 ёшли футболчи бир неча марта Франция терма жамоасига ҳам Погбанинг ўрнига жалб этилган эди.

Веретуга “Марсель” клуби ҳам жиддий харидор бўлмоқда. Римликлар ўз ўйинчисини 12 миллион еврога баҳолаган.

Франциялик футболчи ўтган мавсумда эллик марта майдонга тушиб, тўртта гол ва ўнта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!