Погба қанча муддатга сафдан чиққани маълум

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба жароҳати сабабли, 3 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри ёзмоқда. 

Погба АПЛ доирасидаги "Эвертон"га қарши ўйинда мушакларини шикастлаб олган эди. Поль эндигина жароҳатидан тикланиб, ўзининг юқори формасига кириб бораётганди. 

Жорий мавсум ярим ҳимоячи 19та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва 1 голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!