Погба "Севилья"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Поль Погба “Севилья”га қарши ЕЧЛ 1/8 финал учрашувига қадар майдонга қайта олмайди.

ESPN нашри тарқатган хабарига кўра, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо Погбанинг “Севилья” билан ўйинга қадар тиклана олмаслиги маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Погба Англия кубоги 1/8 финал доирасида “Хаддерсфилд” билан ўйинни жароҳати сабабли ўтказиб юборган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!