Погба "Юве" либосини кийди ва уй карантинида Линделеф билан бирга шуғулланди (Видео)

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба италияликларни қўллаб - қувватлаш мақсадида "Ювентус" либосида машғулотлар ўтказди.

Tecno

Франциялик футболчи уй карантинида Виктор Линделёф билан биргаликда машғулотлар ўтказаётган видеосини ўзининг "Инстаграм" саҳифасига жойлаштирди.

"Биламан, "Ювентус" либосини кийганим учун айримлар жиддий муносабат билдиришади, аммо мен дўстларимни қўллаб-қувватладим, бошқа ҳеч нарса эмас," - деб ёзди Погба.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Погба "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишни истаётгани ва "Ювентус"га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

 

Comments

You must be logged in to commet!