Погба "Ювенутс" учун тиббий кўрикдан ўтди (Фото)
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Поль Погба "Ювентус" билан шартнома имзолашдан олдин “кекса синьора” учун тиббий кўрикдан ўтди, дея хабар беради журналист Жанлука Ди Марцио.
Манба берган хабарга кўра, 29 ёшли франциялик футболчи тиббий кўрикдан кейин туринликлар билан шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи 2012 йилдан 2016 йилгача "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган.
Погба ўтган мавсумда “Манчестер Юнайтед”нинг барча мусобақалар доирасидаги 27 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва 9 та голли узатмани ёзддириб қўйган. У 2022 йилнинг 30 июнида эркин агент сифатида манкунианликлар сафини тарк этди.
Фикрлар