Погбанинг агенти МЮ раҳбарлари билан музокара ўтказади
Ads

The Guardian хабарига кўра, футболчининг агенти Мино Райола ноябр ойида мижозининг келажаги борасида инглиз клуби раҳбарияти билан музокара ўтказади.

Райола клуб Погбани қишда сотадими ёки ёзги трансфер ойнасида қўйиб юборади шуни билмоқчи. Айнан нега ноябр ойида учрашув бўлишининг сабаби эса у Жозе Моуриньонинг жамоада қолишига ишонмаётгани билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Погба Моуриньонинг қарорига биноан вице-сардорлик ҳуқуқидан маҳрум этилган эди.