Погбанинг "Барселона"га ўтиши ростми?
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Барселона"га ўтиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
"Трансфер ҳақида гапирадиган бўлсам, мени МЮ билан шартномам бор. Мураббий билан айрим тушунмовчиликлар келиб чиқди, аммо вазият ўзгармади. У мураббий, мен эса футболчиман. Бизнинг мақсадларимиз бир хил - ғалаба қозониш.
Мен ҳозир "Барселона" либосида эмасман, чунки Манчестердаман. Бунақа гаплар-сўзлар эса доимо бўлади", - деди франциялик футболчи.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар