Пол Скоулз: "Арсенал" жароҳатлар сабаб курашдан чиқади. Шунингдек, Лондон клубида..."
Кеча "Манчестер дербиси" доирасида МЮ "Манчестер Сити"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувдан сўнг "қизил иблислар" собиқ футболчиси Пол Скоулз АПЛдаги чемпионлик пойгаси борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Босим остида "Манчестер Юнайтед" топ клубларни мағлуб эта олади. Мендан жамоанинг чемпионлик учун курашиши мумкинлиги ҳақида савол сўрашди. Жавобим дербидан кейин ижобий томонга ўзгарди.
"Қизил иблислар" "Сити"дан атиги 1 очко ортда бормоқда. Менимча, жамоа ҳозир АПЛда энг яхшиси бўлиб турибди.
"Арсенал" ҳам жуда яхши ҳаракат қиляпти. Бироқ уларда жароҳатлар муаммо бўлиши мумкин. Шунингдек, Артетада жуда катта тажриба йўқлиги ҳам панд бериши мумкин", - деди англиялик собиқ ярим ҳимоячи.
Фикрлар