Пол Скоулз: МЮ мураббийсиз ўйнаётган жамоага ўхшайди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Пол Скоулз "Тоттенхэм" билан муваффақиятсиз ўйиндан сўнг “қизил иблислар”ни танқид қилди.

“Уларнинг қандай ўйин кўрсатиши, қарши ҳужум ёки ҳимояда ўйнаши, тўпга эгалик қилиш ёки прессинг қилиши бўйича аниқ мақсад йўқ. Уларда ҳеч қандай режа йўқ. Улар ҳудди мураббийсиз ўйнаётган жамоага ўхшайди. Бу икки йилдан сал кўпроқ вақтдан бери давом этмоқда...", - деди собиқ футболчи Supersport нашрига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” АПЛнинг 6-турида ўз майдонида “Тоттенхэм”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоа ҳозирда 7 очко билан мусобақа жадвалида 12-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!