Польша - Сенегал. Превью
Ads

Бугун ЖЧ-2018нинг "H" гуруҳидаги ўйинларга ҳам старт берилади. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Польша терма жамоаси Сенегалга қарши баҳс юритади.

Москвадаги  "Открытие Арена"да бўлиб ўтадиган учрашувнинг Наваф Шукралла бошчилигидаги байхрайнлик ҳакамбар бригадаси бошқариб боради.

Польша – Сенегал учрашуви олдидан қизиқарли фактлар:

- Польша ва Сенегал терма жамоалари шу пайтга қадар бирор марта ҳам тўқпаш келишмаган ва бугунги баҳс улар учун биринчиси бўлади;

- Польша терма жамоаси мундиаллардаги сўнгги 5та баҳсидан буён ғалаба қозона олмай келмоқда. Эътиборлиси, улар ушбу 5та ўйиннинг ҳеч бирида рақиб дарвозасига гол ура олишмаган;

- Польшаликлар ўзининг жаҳон чемпионатларидаги дебют учрашувида сўнгги бор 1974 йил ғалаба қозонишган. Ўшанда улар Аргентинани 4:2 ҳисобида доғда қолдиришган эди;

- Польша жаҳон чемпионатларида жами уч марта Африка жамоаларига қарши ўйнаган ва уларнинг бирортасида мағлуб бўлмаган;

- Сенегал ўзининг мундиаллардаги илк баҳсини 2002 йил Францияга қарши ўтказган ва якунда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган;

- Сенегал ўзининг сўнгги 6та ўртоқлик учрашувида рақиблари дарвозасига 4та гол урган;

- Польша терма жамоаси Литва, Чили ва Жануби Корея терма жамоаларига қарши ўтказган сўнгги учта ўртоқлик ўйинида жами 9та гол уришга эришган.

Қуйида ушбу баҳсда асосий таркибда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин:

ЖЧ-2018  "H" гуруҳи 1-тур.

Польша – Сенегал

Стадион: "Открытие Арена" (Москва, Россия)

Бошланиш вақти: 20:00

Бош ҳакам: Наваф Шукралла (Бахрайн)

Польша: Фабиански – Пищек, Паздан, Беднарек, Рыбус – Блащиковски, Криховяк, Зьелински, Гросицки – Левандовски, Милик.

Сенегал: Н'Диайе – Гассама, Сане, Кулибали, Сабали – Куяте, Гейе, Ндиайе – Кейта, Мане, Сако.