Польша. Яхшибоевнинг жамоаси чемпионликка яқин келди

Бугун Польша Экстракласасида 25-тур ўйинлари давом эттирилди. Жасур Яхшибоев фаолият олиб борадиган "Легия" клуби ўз майдонида "Краковия"ни қабул қилди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ҳамюртимиз захирада қолди. Мазкур натижадан сўнг, варшаваликлар ҳисобидаги очколар сони 53 тага етди ва жамоа чемпионат якунига 5 тур қолганида энг таъқибчиси - "Погон"ни 6 очкога ортди қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Польша Экстракласаси. 25-тур

"Легия" - "Краковия" 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!