Польша. Яхшибоевнинг жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди

CHERY AUTO

Бугун Польша Экстракласасида 18-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев фаолият олиб борадиган "Легия" жамоаси бу тур ўз майдонида "Висла"ни қабул қилди. Голларга бой тарзда кечган учрашувда мезбонлар 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Tecno

Яхшибоев беллашув қайдномасидан ўрин олган бўлсада, машғулотда олган кичик жароҳати боис захирада қолди ва дебют кейинга қолдирилди. Бугунги ғалабадан сўнг "Легия" ҳисобидаги очколар сони 36 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию