Полвонларимиз жаҳон чемпионатида биринчи ўринда бормоқда

Айни пайтда Россия федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар  ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 
Мазкур жаҳон чемпионатида 30 дан ортиқ давлатлардан спортчилар иштирок этишмоқда.

Қувонарлиси, кеча 11 ноябрь куни старт олган ушбу жаҳон чемпионатида белбоғли кураш бўйича эркаклар терма жамоамиз бош мураббийи Шавкат Мирзақулов, аёллар терма жамоаси бош мураббийи Сергей Тхак ҳамда ёшлар терма жамоа бош мураббийи Бахтиёр Турғунпўлатов  бошчилигидаги полвонларимиз муносиб иштирок этишмоқда. Хусусан, кечаги белбоғли курашнинг эркин йўналишида иштирок этган эркаклар ва аёллардан иборат терма жамоамиз 4 та олтин, 2 ту кумуш ва 2 та бронза медалани қўлга киритиб, 30 та давлат спортчилари орасида умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади. 


Олтин медаль 
57 кг. Жамолиддин Неъматуллаев 
52 кг. Фарангиз Абдунабиева
58 кг. Манзураой Мўйдинова 
66 кг. Дилафрўз Мамажонова


Кумуш медаль
68 кг. Ойбек Султонов
82 кг. Жаҳонгир Ҳайитов


Бронза медаль
75 кг. Нусрат Султонбоев
76 кг. Лаззат Тўлаберганова. 


Бугун 12 ноябрь мусобақанинг иккинчи кунида катталар ўртасида белбоғли курашнинг классик йўналишида 8 та медаллар жамланмаси учун беллашувлар ўтказилмоқда. 
Регламентга кўра,  эртага ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларга старт берилади. Жаҳон чемпионатига йўл олган спорт делегациямизга Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров раҳбарлик қилмоқда. Жаҳон чемпионати 16 ноябрга қадар давом этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!