Полвонларимиз жаҳон чемпионатини "ёндирмоқда"

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, 10-16 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида  жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 
30 дан ортиқ давлатларнинг энг сара  курашчилари иштирок этаётган жаҳон чемпионатининг катталар ўртасидаги белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишида иштирок этган Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси 4 та олтин, 3та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, кеча 13 ноябрь куни U17 ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати беллашувларида Бахтиёр Турғунпўлатов бош мураббийлигидаги ёш полвонларимиз 10 та олтин, 4 та кумуш ва 11 та бронза медалларини қўлга киритиб, катталар терма жамоамиз сингари умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. 


Олтин медаль:
45 кг. Абдумажид Ҳусанбоев
55 кг. Муродулла Ҳабибуллахонов
65 кг. Собиржон Абдуллаев 
71 кг.  Бобурбек Абдумаликов
77 кг. Муҳаммадқодир Каримжонов
77 кг.  Эзозбек Абдуқаюмов
+95 кг. Шоҳжаҳон Раҳматов 
44 кг. Жасмина Маъмуржонова
48 кг. Арофат Муҳаммадова
70 кг. Рўзихон Ғанижонова. 


Кумуш медаль:
60 кг. Шерзодбек Элибоев
77 кг. Сардорбек Ахатқулов
52 кг. Гулсанам Раҳматуллаева
63 кг. Жасмина Уралбаева


Бронза медаль:
45 кг. Авазбек Тоиров
50 кг. Ахрор Ғофуржонов
55 кг. Амирхон Шукурбоев
85 кг. Мансур Пўлатбоев
95 кг. Нурбек Исақов
+95 кг. Наврўзбек Мамаюсупов
48 кг. Гулсанам Абдукаримова
63 кг. Мухлиса Сайфиддинова
70 кг. Насибахон Акбарова
+70 кг. Мархабохон Маматкаримова
+70 кг. Райхонахон Маматкаримова. 


Жаҳон чемпионати регламентига кўра, бугун 14 ноябрь куни Қозон шаҳрида (U 20) ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.
Полвонларимизга омад тилаймиз. Дарвоқе, аввал таъкидлаганимиздек мазкур жаҳон чемпионатида халқаро тоифадаги ҳакамларимиздан Мираншоҳ Рўзиев, Сергей Тхак, Неъматулла Тўйчиев, Элмурод Абдуллаевлар ҳакамлик вазифасида иш олиб боришяпти. Спорт делегациямизга эса Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров раҳбарлик қилмоқда. 
Мусобақа 16 ноябрга қадар давом этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!