Полвонов, Григалашвили ва яна бир қатор футболчилар АГМК билан шартномасини узайтирди

Янги мавсумга тараддуд кўраётган АГМК тайёргарлик босқичининг учинчи қисмини 27 январдан эътиборан БААнинг Дубай шаҳрида давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

2020 йилги мавсумда олмалиқликлар шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар: Суҳроб Султонов, Роман Абдулов, Акмал Шораҳмедов, Мирғиёз Сулаймонов, Бобур Йўлдошев, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов, Эркин Байдуллаев, Жасур Умаров, Мурод Тошматов, Элгужа Григалашвили, Зафар Полвонов, Шаҳзод Нурматов билан шартнома узайтирилди.

af

Шунингдек, жамоа янги мавсум олдидан сербиялик ярим ҳимоячи Йован Жокич ва туркманистонлик вингер Арслонмират Амановни ортга қайтарди. Ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида грузиялик ҳужумчи Мате Ватсадзе билан шартнома имзоланди. Шунингдек, ўзбекистонлик тажрибали футболчи Санжар Турсунов ҳамда "Пахтакор" ёшлар жамоаси сафидаги ўйинлари орқали ўз истеъдодини намоён қилган Хожимат Эркинов таркибга қўшилди.

Ёшлар жамоасидан Фарҳод Имамов, Низомиддин Зиёвутдинов ҳамда Шероз Жалолов жалб этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!