Порлай олмаган "юлдуз" ҳамон термани кўзламоқда
"2013 йил ПСЖни тарк этганимда олдимда бир нечта таклиф бор эди. "Барселона", "Бавария", "Арсенал" ва "Ливерпуль" менга қизиқиш билдираётган эди. Мен "Энфилд"га йўл олдим. "Ливерпуль" менинг болалик орзуларимдан жой олган тарихий клубдир. Мен бу ерда фантастик 4 мавсумни ўтказдим. Жуда кўплаб жамоадошларим билан ҳамон яхши алоқаларни сақлаб қолганмиз. Луис Суарес, Филиппе Коутиньо, Старриж ва Жеррард каби футболчилар билан бир жамоада тўп суриш ажойиб эди. Ҳаётимнинг энг бахтли дамларини улар билан ўтказдим.
Мен кучлироқ бўлиб қайтишни мақсад қилганман. Амбиция билан туғилсанг, амбиция билан ўласан. "Кристал Пелас"да ўйнаётган давримдаёқ терма жамоадан чақирув олишни режалаштирганман. Атиги 30 ёшдаман. Ҳали кўп нарсани исботлашим мумкин", - деди франциялик ҳимоячи.
Маълумот учун, Сако мерсисайдликлар сафидаги 4 йиллик фаолияти давомида жами 80 та учрашувда майдонга тушган.
Фикрлар