"Порту" Касильясга ўринбосар топди

ПСЖ клуби дарвозабони Кевин Трапп фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда L'Еquipe нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Германия терма жамоаси посбонини "Порту" клуби ўз сафида кўрмоқчи. Улар Траппни фаолиятини якунлаган Икер Касильясга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда. Бунинг учун улар парижликларга 5 млн евро атрофида маблағ таклиф қилишга тайёр.

Маълумот  учун, Трапп ўтган мавсумни “Айнтрахт” сафида ижарада ўтказди ва 45та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 61та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!