Португалия бош вазири Роналду ҳақида Жезус билан гаплашмоқчи
Португалия Бош вазири Луис Монтенегро Криштиану Роналду атрофидаги вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида терма жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш билан суҳбатлашмоқчи. Бу ҳақда SIC Notícias ахборот хизмати хабар берди.
Маълумки, 41 ёшли «Аль-Наср» ҳужумчиси жаҳон чемпионатидан сўнг ҳам Португалия терма жамоасида фаолиятини давом эттиришга қарор қилган эди. У УЕФА Миллатлар лигаси учрашувлари учун жамоага чақирилди. Бироқ гуруҳ босқичи иккинчи турида Норвегияга қарши ўйинда (2:1) майдонга тушмади. ОАВ маълумотларига кўра, у захирадан майдонга тушиши кутилган, аммо бу амалга ошмади.
Кеча, 30 сентябрь куни, Роналду терма жамоа йиғинларини тарк этгани маълум бўлди. Шундан сўнг бир қатор оммавий ахборот воситалари у энди Португалия терма жамоаси сафида майдонга тушмаслиги мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.

Фикрлар