Португалия бош мураббийи Роналдудан узр сўрашга тайёр

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш бугун Данияга қарши Миллатлар лигаси учрашувидан сўнг Криштиану Роналдудан омма олдида узр сўрамоқчи. Бу орқали мутахассис Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш ҳақидаги қароридан қайтишини истамоқда.

«Marca» нашри журналисти Педро Сепульведа маълумотига кўра, Жезуш кечаси Португалия футбол федерацияси президенти билан бирга Копенгаген аэропортига бориб, Роналдуни терма жамоа қароргоҳини тарк этмасликка кўндиришга уринган. Бироқ Криштиану мураббийни ҳатто тинглашни ҳам истамаган ва шахсий самолётида Мадридга учиб кетган.

Аввалроқ Жезуш «ҳеч бир футболчи, ҳатто Роналду ҳам, мени қабул қилган қарорларимни ўзгартиришга мажбурлай олмайди», дея таъкидлаган эди.

Манбага кўра, бош мураббий бугунги учрашувдан сўнг Роналду билан боғлиқ вазият юзасидан омма олдида узр сўраши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!