Португалия футбол федерацияси Уругвайга урилган биринчи гол Роналдуга ёзилишини хоҳламоқда
Португалия футбол федерацияси Уругвайга қарши ўйиндаги биринчи гол Криштиану Роналду ҳисобига ёзилишини истамоқда.
Журналист Эду Агирренинг ёзишича, FPF жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Португалия ва Уругвай жамоалари ўртасидаги ўйинда биринчи гол Роналду томонидан урилгани ҳақида ФИФАга далилларни юборади.
Беллашувнинг 54-дақиқасида Португалия учрашувда ҳисобни очди. Аввалига гол Роналду номига ёзилди, кейинроқ эса 37 ёшли футболчи тўпга боши билан тегмагани маълум бўлди. Шу сабабли, гол узатма амалга оширган Брунога қайта ёзилди.
Фикрлар