"Португалия қачонгача тарихдаги энг буюк футболчини захирада олиб ўтиради?"
Пирс Морган Жаҳон Чемпионати чорак финалида Марокашнинг (1:0) Португалия устидан қозонган ғалабаси ҳақида гапирди:
"Вау! Марокаш ғалаба қозонди. Португалия учун қайғули ҳолат. Бироқ Африка ва араб дунёси учун қандай лаҳза! Бугун улар бунга муносиб эди.
Қизиқ, Португалия қачонгача тарихдаги энг буюк футболчини захирада олиб ўтиради?", - деди журналист ва телебошловчи ўз твиттер саҳифасида.
Қайд этиш лозим, Криштиану мазкур беллашувни захирада бошлади ва 51-дақиқада ўйинга қўшилди.
Фикрлар