Португалия Роналдусиз ғалаба қозонишга тайёр!

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ҳужумчи Криштиану Роналдунинг терма жамоа учун аҳамияти ҳақида гапирди.

"Роналду - жамоанинг муҳим қисми. Унинг борлиги бошқа ўйинчиларга ишонч бағишлайди. Криштиану жуда тажрибали, унга шубҳа қила олмаймиз. Аммо, айни дамда, жамоамиз усиз ҳам ғалаба қозонишга тайёр”, - дейди Мартинес.

Португалия терма жамоаси Люксембург устидан йирик 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Роналду сариқ карточкалари кўпайиб кетгани учун бу учрашувни ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, клуб миқёсида 38 ёшли форвард Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" жамоасида тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!