Португалия тарихидаги энг қиммат футболчи Мадридда қолмоқчи

"Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Жоау Фелиш  жамоасини ўзгартиришни истамаяпти. Бу ҳақда Record нашри маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 21 ёшли португалиялик футболчига ПСЖдан жиддий  таклиф бўлмоқда. Парижликлар Фелиш учун катта миқдорда пул бермоқчи. Аммо уни Мадридда ҳамма нарса қаноатлантирмоқда ва у ҳеч қаерга кетмоқчи эмас.

“Атлетико” Фелишни 2019 йилнинг ёзида “Бенфика”дан 126 млн евро эвазига сотиб олган эди. Жоау жорий мавсум “матрасчилар” сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!