Португалия терма жамоасида коронавирус аниқланди
"Лилль" клубининг португалиялик ҳимоячиси Жозе Фонте коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Португалия футбол федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.
36 ёшли футболчининг Португалия терма жамоаси қароргоҳида коронавирусга қарши тест топширган ва у мусбат натижа берган. У дарҳол карантинга олинган.
Фонте ўрнига терма жамоага "Гранада" ҳимоячиси Домингуш Дуарте чақирилди.
Фикрлар