Португалия Хорватияга ҳеч қандай имкон қолдирмади

УЕФА Миллатлар Лигаси 2020/2021 йилги мавсуми А лига 1-турида ўрин олган Португалия - Хорватия учрашуви ўз якунига етди. Унда Фернанду Сантуш шогирдлари 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Шу тариқа, расмий беллашувлардаги Хорватиянинг Португалияга қарши мағлубиятли серияси давом этадиган бўлди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Андре Силва бурчакдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 90+'

    Жотанинг ажойиб зарбаси Ливакович томонидан қайтарилди. Супер сейв.

  • 90+'

    Геррейрунинг узатмасига Андре Силва етиб кела олмади.

  • 90+'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Петкович ҳисобни қисқартирди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Жоау Фелиш ўрнига Андре Силва майдонга тушди.

  • 87'

    Брозовичнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 82'

    Сержиу Оливейра Моутиньо ўрнига майдонга тушди.

  • 81'

    Диаш Хорватиянинг қанотдан узатган тўпини узоқлаштиришга эришди.

  • 80'

    Тринкау ўткирроқ бурчакдан зарба йўллашга қарор қилди. Бор кучи финтга кетгани сабаб зарба ноаниқ кетди.

  • 78'

    Бернарду Силва ўрнига Тринкау майдонга тушди.

  • 77'

    Хорватия ваниҳоят ҳужумга ўтди. Португалия ҳимояда хотиржам ўйнамоқда.

  • 74'

    Крамарич ўрнига Петкович майдонга тушди.

  • 72'

    Моутиньонинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 71'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!Жоау Фелиш жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллади. Ливакович ожиз қолди.

  • 69'

    Крамарич офсайдда қолиб кетгани сабаб хорватларнинг қарши ҳужуми барбод бўлди. 

  • 66'

    Баришичга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 65'

    Фернандеш яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди. Тортишиб кўрса бўлади.

  • 62'

    Брозович Пашаличнинг ўрнига майдонга тушди.

    Брекало эса ўз ўрнини Перишичга бўшатиб берди.

  • 61'

    Йедвай сариқ карточка олди.

  • 58'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жота ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйди. Диогудан ажойиб юриш ва гол.

  • 57'

    Бернардунинг узатмасидан сўнг Фернандеш дарвозага зарба берди. Ливакович тўпни ушлаб олди.

  • 55'

    Фернандеш жаримадан ноаниқ зарба берди.

  • 51'

    Португалия иккинчи таймни ҳам фаол бошлади.

  • 50'

    Жота офсайдда қолиб кетгани сабаб португаллар ҳужуми тўхтатилди.

  • 47'

    Хорватия футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Ҳакам биринчи бўлимга ҳеч қандай вақт қўшмади. Танаффус.

  • 44'

    Крамаричнинг чапроқдан тепган тўпи дарвозага бориб тушмади. Яхши ўйланган зарба эди.

  • 41'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Канселу супер гол урмоқда. Узоқ масофадан берган зарбаси Ливакович учун қайтариб бўлмас даражада эди.

  • 39'

    Бурчакдан узатилган тўпни дарвозабон яна қайтарди.

  • 38'

    Фелиш яхши пас ўйлаганди. Аммо тўпни қабул қилиб олган Жота ҳужумни муносиб давом эттира олмади.

  • 37'

    Крамарич тўпни узатишга кечикди. Данило тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 34'

    Португалларнинг яна бир зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Ливаковичга теккан тўп сал бўлмаса автоголга айланиши мумкин эди.

  • 33'

    Канселунинг жарима майдони марказига узатган навбатдаги тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 32'

    Фернандешнинг узатмасига Канселу етиб кела олмади. 

  • 30'

    Ҳимояга ёрдамга келган Фелиш жамоасини голдан асраб қолди. Хорватиядан ажойиб қарши ҳужум.

  • 28'

    Жота ўнг қанотдан тезликда ёриб кириб, зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрига ён тарафдан тегди.

  • 27'

    Жотанинг яна бир зарбаси дарвоза устунига тегди.

  • 26'

    Яна бир бурчак зарбаси Данило Перрейранинг бош билан берган ноаниқ зарбаси билан якунланди.

  • 25'

    Бурчак зарбасидан сўнг Португалияда бир нечта вазият бўлди. Ҳар гал Ливакович қаҳрамонларча тўпни қайтарди.

  • 23'

    Фелишнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегди. Қайтган тўпга Геррейру зарба йўллади. Ливаковичдан яна бир сейв.

  • 21'

    Жота офсайдда қолиб кетгани сабаб португаллар ҳужуми тўхтади. 

  • 19'

    Канселу ўз қанотидан рейд уюштириб, оёғининг ташқи томони билан зарба берди. Ливаковичдан супер сейв.

  • 18'

    Бруну тўпни жарима майдони марказида тўпни қабул қилиб олди. Аммо у зарба беришнинг уддасидан чиқмади.

  • 16'

    Португалиялик ҳимоячилар мудофаада ишончли ҳаракат қилмоқда.

  • 15'

    Фернандеш ажойиб тарзда тўпни Фелишга қолдирди. Унинг зарбаси эса ҳимоячиларга тегди.

  • 13'

    Бернардунинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 9'

    Брунунинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси Ливаковичнинг қўлларига бориб тушди.

  • 7'

    Хорватлар бир-бирини тушунмагани сабаб ҳужум барбод бўлди. Тўп йўқотилди.

  • 5'

    Фелиш жуда ажойиб ҳаракатлари билан жарима майдонига ёриб кирмоқчи бўлди. Аммо комбинацион ўйин охиригача етмади.

  • 3'

    Бурчакдан узатилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

  • 2'

    Крамаричнинг зарбаси ўйиндаги вазиятларни очиб берди. Лопеш тўпни қайтаришга эришди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Португалия ва Хорватия терма жамоалари майдонда саф тортишди. Мадҳиялар янграмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, еврофутбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!