Португалияда мағлубиятдан энг кўп ким хафа бўлди?
Португалия бош мураббийи Фернанду Сантушнинг айтишича, у ва Криштиану Роналду ЖЧ-2022 чорак финал босқичида Марокашдан учралган мағлубиятдан энг кўп хафа бўлганлар.
"Агар ўйиндан энг кўп хафа бўлган икки кишини оладиган бўлсангиз, Роналду ва мен. Бу мураббий ва футболчи ишининг бир қисми", - деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси чорак финалда Марокашга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, мундиал билан эрта хайрлашди.
Фикрлар