Португалиялик ҳужумчи "Челси" нишонида
Португалия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Жоау Фелиш фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
"The Telegraph" нашри маълумотларига қараганда, унга "Челси"дан қизиқиш бор. Лондонликлар футболчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олишни мақсад қилган.
Ўз навбатида, "Атлетико" ҳам бу трансферга қарши эмас. Сабаби Жоау "матрасчилар" бош мураббийи Диего Симеоненинг услубига мос келмаяпти ва клуб ундан қутулмоқчи.
Аввалроқ, мадридликлар Фелишни 100 миллион евро эвазига сотишга тайёр эканлиги хабар қилинганди.
Фикрлар