Португалиялик журналист: "Роналдунинг терма жамоадаги ўрнини чеклаш керак"
Португалиялик журналист Криштиану Роналдунинг терма жамоадаги мақомини чеклашга чақирди.
"Мунозара унинг ёши ҳақида емас, балки бошқа кўп нарсалар ҳақида кетмоқда. Мисол учун, Пепе 41 ёшда эди. Лекин унинг ўтган ёздаги ўйинлари мақтовга сазовор бўлди.
Аммо Роналдунинг сўнгги Жаҳон чемпионати ва Евродаги гап-сўзлари кўп нарсани кутишимизга мажбур қилган эди. Фернанду Сантуш унинг мисоли дахлсиздек бўлиб туюлган мақомига барҳам беришга ҳаракат қилди. Аммо бу орқали ўзи истеъфога чиқарилди. Мартинес эса, яна ўша эски даврни қайтармоқда.
Албатта, Роналду ва унинг номини аҳамият жихатидан эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Лекин ақл бовар қилмайдиган даражадаги истеъдодли афсонанинг энг яхши йиллари ўтиб бормоқда", - деди журналист.
Фикрлар