Португалияни мусобақадан чиқариб юборган Марокаш мураббийи нималар деди?
Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Валид Реграги ЖЧ-2022 чорак финал босиқичдан ўрин олган Португалияга қарши баҳсдаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ажойиб жамоа билан тўқнаш келдик. Максимал натижани кўзлаяпмиз. Жамоа сардори жароҳат олди, лекин бизда ҳар бир футболчи курашмоқда.
Ўйиндан аввал йигитларга Африка тарихини ёзишимиз кераклигини айтгандим. Биз буни уддаладик. Кучли томонларимизга асосланиб, олдинга бордик. Бу босқични енгиб ўтамизми, дея ўзимизга савол бергандик. Энди муваффақиятга эришдик ва биз ҳали тугатмадик.
Португалия бизга Испанияга қарганда кўпроқ муаммо яратди. Бу жуда техникали жамоа.
Тушуна олмайнман, қандай қилиб одамлар бизни танқид қилиши мумкин. Қўлимиздан келганича ўйнаймиз, бор қуроллардан фойдаланамиз", - деди мураббий.
Фикрлар