Поттер Лондонга қайтиши мумкин
Грэм Потер "Челси"дан кетганидан кейин қаерга йўл олиши номаълумлигича қолмоқда. Мураббийга бир неча клублардан таклифлар тушган. Улар қаторида "Вест Хэм" ҳам бор. Агарда "болғачилар" Дэвид Мойесни истеъфога чиқарса, унинг ўрнига англиялик мутахассис келиши мумкин, дея хабар берди "The Telegraph" нашри.
Поттер олдинроқ "Лестер"га рад жавобини берганди. Сабаби, у айни пайт дам олишни режалаштирган ва келаси мавсум бошидан ишга қайтмоқчи.
"Челси" ҳам ҳали мураббий масаласини ҳал қилган йўқ. Клубнинг янги устози бўлиш учун номзод талайгина ва раҳбарият бу борада иккиланмоқда.
Фикрлар