Пойтахтда "V International Tashkent Marathon" ва ҳудудларда "Янги нафас" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди

Бугун пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена" кўп тармоқли спорт мажмуаси олдида анъанавий "V International Tashkent Marathon" старт олди. Нуфузли халқаро спорт мусобақасида иштирок этиш мақсадида Тошкентга 34 та давлатдан спортчилар ташриф буюрди. Профессионал спортчилар ва югуриш спортининг ҳаваскорлари 3, 10, 21 ва 42 км масофаларда ўз кучларини синаб кўришди.

Марафонни ташкил этишда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимияти ва Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси иштирок этди.

Марафонни очаркан, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, бугунги об-ҳаво шаротига қарамай, Интернатионал Ташкент Маратҳон катта "спорт оиласининг" қисми бўлган 5 мингга яқин иштирокчи тўпланганини таъкидлаб ўтди. 

Таъкидлаш керакки, "V International Tashkent Marathon" Бутунжаҳон Енгил атлетика федерацияси тақвимига киритилган бўлиб, Марказий Осиёдаги энг аҳамиятли халқаро спорт мусобақаларидан бири ҳисобланади. Эътиборлиси, бу йилги марафон доирасида профессионал спортчилар учун 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига лицензиялар ҳам ўйналди.

Ҳаттоки мураккаб об-ҳаво шароитлари ҳам Шоҳруҳ Давлатовга ярим марафон масофасида Ўзбекистон Миллий рекордини ўрнатишга ҳалақит қилмади. 1:03:38 вақтини намойиш қилган ҳолда, у 2012 йил апрель ойида Душанбе шаҳридаги ярим марафонда  ўрнатилган, Андрей Петровга тегишли бўлган аввалги рекордга нисбатан 49 сонияга тезроқ югуриб ўтди. Шоҳруҳнинг натижаси шунингдек, "V International Tashkent Marathon" мусобақасининг янги рекорди бўлиб ҳисобланади, аввалгиси қозоғистонлик спортчи Нурсултан Кенешбековга тегишли бўлиб, 1:04:31 натижани ташкил қилади.

Бешинчи юбилей марафонда, фуқаролигидан қатъи назар, барча истаганлар иштирок этишга муваффақ бўлди. Алоҳида эътибор "V International Tashkent Marathon" мусобақасида ногиронлиги бўлган югурувчиларнинг хавфсиз иштирок этишини таъминлашга қаратилди. Шунингдек, темир дафтарга киритилган қизлар ва аёллар учун марафонда иштирок этиш учун бепул квоталар тақдим этилди.

Марафонга старт берилиши арафасида Тошкентга Бутунжаҳон Енгил атлетика федерацияси техник делегати Юкио Саки ва Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг “А” тоифасидаги трассанинг расмий ўлчам олувчиси Иля Михайловский ташриф буюрди. "V International Tashkent Marathon" югуриш трассаси Халқаро марафонлар ва югуришлар ассоциацияси томонидан сертификатланган бўлиб, қатъий регламентга мувофиқ ҳолда ўтмоқда. Техник мутахассислар марафонга тайёргарлик кўришнинг асосий босқичлари билан танишиб чиқди, мусобақаларга жалб қилинган ҳакамлар ва мураббийлар билан суҳбат қилишди, ҳамда трассанинг сифати ва хавфсизлигини текширишди.

Шунингдек, халқаро мусобақаларни ташкиллаштириш бўйича тажриба алмашиш, шунингдек, иштирок этувчи спортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, марафонга Марказий Осиё мамлакатлари Енгил атлетика федерациясининг вакиллар делегациялари ташриф буюрди.

Ташкилотчилар таъкидлаганидек, eco-friendly принципларига амал қилиш бу каби кенг кўламли тадбирга тайёргарлик кўришда энг муҳим масалалардан бирига айланди. Шундай қилиб, масалан, иштирокчиларнинг формаси иккиламчи хомашё асосида ишлаб чиқилган, “Ўзбекнефтгаз” АЖ эса шаҳар муҳитига қўшимча таъсир кўрсатилишини камайтириш ғоясини қўллаб-қувватлади ва ташкилий қўмитага BYD тест электромобиллари тақдим этилди.

"V International Tashkent Marathon" умумий мукофот фонди  259 млн 720 минг сўмни ташкил қилди. 42 км масофада биринчи ўринни эгаллаган ғолиб учун  30 млн сўм ажратилган (II ўрин учун – 20 млн сўм, III ўрин учун -  15 млн сўм, IV ўрин учун – 10 млн сўм, V ўрин учун – 8 млн сўм, VI ўрин учун – 5 млн сўм).

Ярим марафон иштирокчилари учун қуйидаги пул мукофотлари кўзда тутилган: I ўрин учун – 20 млн сўм, II ўрин учун – 15 млн сўм, III ўрин учун -  12 млн сўм, IV ўрин учун – 8 млн сўм, V ўрин учун – 6 млн сўм, VI ўрин учун – 4 млн сўм. 10 км масофага оммавий югуриш ғолиблари I ўрин учун – 6 млн сўм, II ўрин учун -  4 млн сўм, III ўрин учун – 2 млн сўм қўлга киритди. 3 км масофага югуриш ғолибларига қимматбаҳо совринлар топширилди.

Эълон қилинган Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили доирасида асосий вазифаларни амалга ошириш мақсадида, шу куннинг ўзида, Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Навоий, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Урганч, Нукус, Тошкент, Бухоро ва Қарши шаҳарларининг марказий кўчалари бўйлаб, В Интернатионал Ташкент Маратҳон доирасида, 3 км масофага оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди. Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси сўнгги йилларда аҳоли орасида катта машҳурлик қозониб, Енгил атлетика федерацияси томонидан ўткизилаётган, жамоатчилик саломатлигини ривожлантириш ва оммавий спортни оммалаштиришга қаратилган илк ижтимоий лойиҳалардан бирига айланди.

Янги Нафас спорт ҳаракатининг “Бир ватанда, бир стартда, бир масофага, бир мақсадда” ягона шиори остида,  бутун мамлакат бўйлаб 75 мингга яқин иштирокчи масофада бирлашди. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълумотларига кўра, оммавий югуриш мусобақасига шунингдек, давлатимизнинг 57 та олийгоҳидан 25 мингдан ортиқ талабалар қўшилди.

Марафон арафасида, “Пахтакор” стадионида скандинавча юриш бўйича мусобақалар ва Kids Run оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилиб, унда 5 ёшдан 13 ёшгача бўлган 100 дан зиёд болалар ва 90 та иштирокчи миқдорида юриш спортининг ҳаваскорлари қатнашди.

"V International Tashkent Marathon" ва "Тошкентда Янги Нафас" оммавий югуриш мусобақасининг ғолиблари:

 42 км масофага аёллар орасида:

1.Гулшаной Сатторова (Қирғизистон) – 2:46:30

2.Екатерина Василченко (Украина) – 2:59:28

3.Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) – 3:00:29

 Эркаклар орасида:

1.Бахтиёр Ўткиров (Ўзбекистон) – 2:20:13

2.Иля Тяпкин (Қирғизистон) – 2:25:68

3.Ислам Амангос (Қозоғистон) – 2:29:58

21 км масофага (ярим марафон) аёллар орасида:

1.Айнуска Ҳалил қизи (Қирғизистон) – 1:15:47

2.Азиза Мирзакбарова (Ўзбекистон) – 1:21:32

3.Моҳинабону Камилова (Ўзбекистон) – 1:24:17

Эркаклар орасида:

1.Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон) – 1:03:38

2.Нодир Муталипов (Ўзбекистон) – 1:06:50

3.Михаил Кулков (Россия Федерацияси) – 1:07:57

10 км масофага аёллар орасида:

1.Ситора Ҳамидова (Ўзбекистон) – 39:34:29

2.Шоҳсанам Ҳуррамова (Ўзбекистон) – 40:46:54

3.Комола Аблаева (Ўзбекистон) – 42:23:07

Эркаклар орасида:

1.Бекзод Байматов (Ўзбекистон) – 34:14:00

2.Алишер Аҳматиллаев (Ўзбекистон) – 34:30:00

3.Ҳасан Мирсаатов (Ўзбекистон) –

10 км масофага аёллар орасида:

1.Анастасия Силчинкова (Ўзбекистон) - 0:10:27

2.Гузал Маҳаматовалиева (Ўзбекистон) - 0:10:39

3.Ойзира Жўрақулова (Ўзбекистон) - 0:10:43

3 км масофага эркаклар орасида:

1.Диёрбек Аҳмедов (Ўзбекистон) – 0:09:16

2.Элдор Батйров (Ўзбекистон) - 0:09:17

3.Жаҳонгир Раҳматуллаев (Узбекистан) - 0:09:33

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!