Пойтахтликлар баҳсида
Ads

Бугун Европа Чемпионлар Лигаси 6-тури доирасидан ўрин олган бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди.

Хусусан, мусобақанинг гуруҳ босқичи сўнггги турида Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ўз майдонида Москванинг “ЦСКА” сини қабул қилди.

Пойтахтликлар баҳсида эса Лондон клуби “ҳарбийлар”ни 3:1 ҳисобида таслим этди.

Тоттенхэм– ЦСКА 3:1

Голлар: 33 Дзагоев, 38 Алли, 45 Кейн, 77, автогол Акинфеев.

Тоттенхэм – Льорис, Уокер, Дайер, Вертонген, Роуз, Ваньяма (Алдервейрелд, 68), Уинкс, Эриксен, Алли, Сон Хен Мин (Нкуду, 62), Кейн (Онома, 83).

ЦСКА – Акинфеев, Набабкин, Березуцкий, Березуцкий, Щенников, Натхо, Головин (Чалов, 46), Тошич (Гордюшенко, 71), Дзагоев, Миланов, Траоре (Страндберг, 79).

Огоҳлантиришлар: Щенников (31), Березуцкий (63).